Аёл — жамият мезонини белгиловчи куч

14.09.2022 10:09:53

Бугун «Тошкент ИEС» акциядорлик жамиятида корхона касаба уюшма қўмитаси, Ўзбекистон «Адолат» СДП Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, корхонада фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида жамиятда, оилада ва меҳнат фаолиятида аёлларнинг тутган ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Айни кунда корхонада 400 нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритиб, аҳолига электр энергияси етказиб беришдек савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Бугун хотин-қизларимизнинг қадами тегмаган жой, улар эгалламаган соҳа қолмади ҳисоб. Улар ўқитувчилик, хусусий тадбиркорлик, фермерлик, ҳарбийлик, умуман, ижтимоий соҳадан тортиб, иқтисодиёт, саноат, давлат ва жамият қурилиши соҳасида фаоллик кўрсатяпти. Хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, профессионал малакаси ва маҳорати билан кўпгина жабҳаларда илғор, ҳатто етакчи мавқеларни эгаллашмоқда.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати, Гулнора Аҳмедова, Вазирлар Маҳкамасининг «Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва ундан келиб чиқадиган вазифалар борасида маълумот берди.

Шунингдек, йиғилишда жамиятда янги маънавий макон яратиш, хотин-қизларда эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдириш, оилага ва ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик ғояларини кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП,

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+