Аёллар фаоллигини ошириш долзарб вазифа

24.04.2024 17:04:42

Заковатли аёл ҳар бир халқнинг мард ва жасур ўғлонларини, оқила қизларини дунёга келтирар экан, жуфти ҳалоли билан уларнинг ватанга садоқат руҳида камол топишига интилади. Ўзи ҳам нафақат оила бекаси, севимли умр йўлдош бўлиш билан бирга ўз салоҳиятини намойиш этишга, жамиятда ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилади. «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятида «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгашининг «Аёллар қаноти» ҳаракати ҳамда заводнинг хотин-қизлар Кенгаши билан ҳамкорлигида «Раҳбар аёл имижи» мавзусида учрашув ўтказилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ҳамда заводнинг хотин-қизлар Кенгаши раиси Саида Маҳмудовалар мавзу юзасидан ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар. Маърузачилар ҳар бир аёл янги Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва бошчилигида хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратилганлиги раҳбар кадрлар сони ортишига, янги-янги ютуқлар салмоғини ортишига хизмат қилаётгани ҳам алоҳида таъкидланди. Бироқ озгина эътиборсизлик ва лоқайдлик ортида жамиятда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг учраб тургани, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


-Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври бунёдкорлари бўлиш бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди,-дейди заводнинг хотин-қизлар Кенгаши раиси Саида Маҳмудова. – Партия билан ҳамкорликда қилинган бугунги тадбир жамиятимиз хотин-қизлари учун самарали ва фойдали тадбир бўлганини ишонч билан айта оламан. Раҳбар аёлнинг имижи нафақат ташқи кўринишда, балки билим ва салоҳиятда ҳам намоён бўлади. Инсон ўқишдан, ўрганишдан чарчамас экан, ўзи, фарзандлари ва уни қуршаб турган жамият ҳам унинг қадрини улуғлайди. Учрашувда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий–сиёсий мақомини янада ошириш юзасидан иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув якунида заводнинг бир гуруҳ фаол аёлларига «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+