Аёллар қаноти Кенгаши таркиби тузилиб, раис сайланди

12.09.2020 10:09:12

Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг IV –  конференцияси карантин талаблари асосида бўлиб ўтди. Конференцияда шаҳар ва туман “Аёллар қаноти” конференцияларидан сайланган делегатлар, партия фаоллари, БПТ раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференция кун тартибида  “Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” нинг 2015-2019 йиллардаги  фаолияти ва келгуси устувор вазифалар” масаласи кўрилди.

“Аёллар қаноти”  Хоразм вилояти Кенгаши раиси Меҳрибон Қўшназарованинг  беш йиллик ҳисобот маърузаси  тингланди.

Такидланишича, ҳозирги кунда партия аъзолар сони умумий кўрсатгичи 37 197 нафар бўлиб,   шундан 18 038 нафарини  аёллар ташкил этади.

Партиянинг 30 га яқин халқчил  лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишда “Аёллар қаноти” нинг самарали фаолияти аҳамиятлидир.

Жумладан, партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси, “Тозалик йўлида бирлашайлик!, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Куч адолатда!” ва бошқа  лойиҳалар доирасида  “Аёллар қаноти” томонидан ҳисобот даврида  500 дан зиёд  тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилган.  Шаҳар ва туманларда 100 дан зиёд ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлса  фуқароларни соғлигини тиклаш ва касалликларини олдини олиш мақсадида йилига 45 марта тиббий кўриклар ташкил этилди. Ҳафтанинг ҳар  чоршанба куни 5-6 тадан жами 200 дан зиёд маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Амалга оширилган ишлар мунтазам оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Йиғилиш давомида  эришилган ютуқлар билан бир қаторда камчилик ва муаммолар тўғрисида ҳам сўз юритилди. Жумладан, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари  “Аёллар қаноти” фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди ва белгиланган устувор вазифалар режаси  қайта кўриб чиқилди.

Музокорага чиққан Янгиариқ туман Кенгаши раиси Барногул Сапаева,  вилоят кенгаши туманлараро ижрочи котиби Гулистон Жуманиёзовалар Кенгаш фаолиятини  “қониқарли” деб баҳолашди.

 Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан  Кенгаш аъзолари  қайта кўриб чиқилди ва 17 нафар аъзони бирлаштирган Кенгаш таркиби қайта тузилди.

Партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раислигига Меҳрибон Қўшназарова қайта  сайланди.  “Ёшлар парламенти” аъзоси Нодира Олимова  вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси ўринбосари вазифасига  сайланди.

“Адолат” СДП  “Аёллар қаноти”   конференциясига  делегатлар саралаб олинди.

                                                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+