Аёллар саломатлиги доимо эътиборда!

16.09.2022 09:09:36

Беруний тумани «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 66-сонли мактабда партиянинг аёллар қаноти ташаббуси билан «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати А.Матчанова иштирок этиб, мавзу доирасида аёлларнинг муаммолари ва таклифларни ўрганди.

Учрашувда сўзга чиққанлар ёш қизларни ҳаётга, келинларни оналикка тайёрлаш, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлаш, оилада аёлнинг ўрни ва уларнинг репродуктив саломатлигига эътибор қаратиш тўғрисида ўз маслаҳатларни бериб, аёлларга ўз саломатликларига эътиборлироқ бўлишлари, доимий равишда профилактик тиббий кўрикдан ўтиш лозимлиги тушунтирилди.

Шундан сўнг психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари жойида ўрганилиб, оилавий келишмовчиликлар ва қолган ҳолатларда мавжуд муаммоларини ақл-идрок билан ҳал этиш борасида керакли маслаҳатлар берилди.

Семинар якунида аёл қизларимизнинг руҳий тушкунликдан чиқиш хамда ҳаётда муваффақиятга эришиш йўллари борасида тушунчалар берилиб, иштирокчилар мавзу доирасида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+