Аёлларга нисбатан зўравонлик қилманг

27.03.2024 16:03:57

Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг асосий вазифаларидан бири. Шундан келиб чиқиб, жамиятда уларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партиянинг Андижон вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева дастлаб жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, давлатимиз томонидан уларга бўлган эътибор тўғрисида гапирди. Ўз ўрнида бугун энг оғриқли масалалардан бирига айланган аёлларга нисбатан зўравонлик барҳам топмаётгани, айрим оилаларда уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинаётгани ва вояга етмаган қизларга нисбатан зўравонликларга тўхталди. Бу каби салбий холатларни олдини олиш учун барчамиз биргаликда курашмоғимиз зарурлигини таъкидлади.


Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:
- Айрим оилаларда ота-она томонидан вояга етмаган қизларга нисбатан ўта қаттиққўллик ва тазйиқ ўтказилиши оддий ҳолдек қабул қилинади. Муаммонинг туғилиши аслида мана шу жойдан бошланади. Бундай оилада вояга етган қиз турмушга чиққач ҳам мана шундай муҳитга ўрганади. Биз шу сабаб оилалар билан кўпроқ ишлашимиз, қизларимизни соғлом муҳитга ўргатишимиз лозим.
Тадбир доирасида талаба қизлар билан мавзу юзасидан сўровнома ўтказилди. Мутахассислар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+