Аёлни бахтли қилсак, оила бахтли бўлади, оилани бахтли қилсак жамият бахтли бўлади

26.12.2023 11:12:31

Куни кеча “Варахша” МФЙ ҳудудида оилалар тинчлиги, осойишталиги, фаровонлигини ошириш борасида “Оила тинчлиги, осойишталиги, фаровонлигини ошириш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиш, ишсизликни олдини олиш, оилаларда ажримларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати, ишлаб чиқариш кўргазмаси ташкил қилинди.

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлар Бухоро шаҳар Кенгаши депутати А. Аҳмедов, Бухоро шаҳар ИИОФМБ хотин-қизлар масаласи бўйича инспектори майор М.Якубова, капитан М.Неъматова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси мутахассиси Г.Ходиева, “Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси” Бухоро вилоят бўлими раҳбари Ҳ. Равшанова ”Варахша” МФЙ аҳолиси билан ҳамкорликда “Аёлни бахтли қилсак, оила бахтли бўлади, оилани бахтли қилсак жамият бахтли бўлади” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Учрашувда депутат А.Аҳмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда хотин-қизлар учун яратиб берилаётган шарт шароитларга тўхталди. Халқ ноиби ўз сўзини давом эттирар экан, фарзанд тарбиясида, оила мустаҳкамлигида, Ватан равнақида аёлнинг ўрни ҳақида таъкидлаб ўтди. Ёшларга ўзининг эришган ютуқлари ҳақида фахр билан айтиб, мотивациялар берди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур маҳаллада ташкил этиладиган турли тадбирлар, аёллар бандлигини таъминлаш, оилалар тинчлиги, фаровонлигини мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартиш ва ажримларнинг олди олинишида муҳим аҳамият касб этади. Давра суҳбатида аёл қизларимизни касб-ҳунарга йўналтириш уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва тадбиркорликка йўналтириш бош мавзусига айланди.

Олиб борилаётган бу каби тадбирлар давомида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди. Касб-ҳунар мактаби битирувчилари ҳамда ишсиз аёллар учун иш ўринлари яратилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида эса уларни ҳунар ўрганишга йўналтирилди. “Варахша” маҳалласининг намунали ва фаол аёллари эса тадбир якунида байрамона совғалар билан тақдирланишди.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+