Баҳорни, кўкламни соғинган диллар қувончи

01.03.2024 17:03:11

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида элимиз ардоғидаги шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 109 йиллиги ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Маънавиятли энергетик аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Азизбек Сайдалиев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева барчани яшариш ва янгиланиш фасли – баҳор байрами билан қутлаб, танлов иштирокчиларига омад ёр бўлишини тилашди.


Дошқозонларга сумалаклар солиниб, лапарчи хотин-қизлар томонидан миллий қўшиқлар ижро этилди. Баҳор фасли каби беғубор қизалоқларнинг бетакрор рақслари кўнгилларга баҳор саболарини армуғон этди.
Ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчиларини Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига доир билимдонликларини, тадбиркорлик, пазандачилик йўналишларидаги маҳоратларини муносиб баҳолаб бордилар.
Ғолиблар 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+