Бахту саодат манзилига чорлов

29.01.2020 14:01:29

 

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта ҳаяжонда тингладим. Унда жорий йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном бериш таклифи илгари сурилди. Амалга ошириш лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб берилди. Ҳаёлимдан инсон доимо илму маърифатга интилиб яшаши керак, деган фикрлар ўтди.

Президентимизнинг тарихий аҳамият касб этган маърузасида турли соҳалар фаолияти кенг таҳлил қилиниб, учраётган муаммолар, уларни ҳал қилиш йўллари аниқ-равшан белгилаб берилди. Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифалар ўзининг мазмун-моҳиятига кўра халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан жорий йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши халқимизни руҳлантириб юборди. Чунки давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради.

Мурожаатда таъкидланганидек, бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этиши киши борки, эртамиз бугунимизданда ёрқинроқ бўлишига ишонч хосил қилади.

Боиси, жорий йилда бюджетдан ажратиладиган  қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 211 таси капитал таъмирланадиган бўлди. Шу билан биргаликда педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизимини жорий этилиши эса соҳа фидойилари учун ўзига хос рағбат бўлиши шубҳасиз.

Жорий ўқув йилидан бошлаб эса мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилишининг аҳамиятини соҳа мутахассислари яхши тушунади. Бу албатта жамиятимиз тараққиётини янада тезлаштиришга қодир бўлган кадрлар сонини ошишига олиб келади.

Президентимиз маърузасида илгари сураётган вазифалар, ташаббуслар таълим-тарбия тизимида ҳам ёрқин саҳифаларни очилиши ҳақида ўйлаганда қувончимиз икки карра ортиб кетади. Ўқитувчиларимиз мавқеини ошириш мақсадида амалга ошириладиган эзгу ишлар ишончимиз комилки, ҳар биримизни бахту саодат манзили сари дадил бошлаб бораверади. Шу маънода, бугун таълим-тарбия тизимига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор берилаётгани, учраётган айрим муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, мактабларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай қадам бу ойдин ва бахтли ҳаёт сари ташланган одимдир.

Партиямиз, парламент ва маҳаллий Кенгашлардаги 80 нафардан ортиқ депутатларимиз Мурожаатномада илгари сурилган ташаббус ва вазифаларни амалга оширишда масъулият ва фидойилик билан иш юритади. Чунки кўзланган эзгу ниятлар, белгиланган устувор вазифалар электоратимиз, халқимиз манфаатларига, яхши кунлари ва бахт-иқболига хизмат қилади.

Малика БАЙМУРАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

 раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+