Байрамга бағишланиб шахмат мусобақаси ўтказилди

30.11.2020 19:11:31

Жорий йилнинг 27-ноябрь куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси шахмат федерацияси билан ҳамкорликда Нукус шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан «Асосий қомусимиз тинчлик ва фаровон ҳаётимиз асоси» мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.

 

Тадбирда партия ходимлари, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаши депутатлари, федерация аъзолари, мактаб ўқувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда шу орқали соғлом турмуш тарзини ва спортни тарғиб қилишга қаратилди.

Ушбу шахмат ўйини ўсиб келаётган ёш авлоднинг ақлан етук бўлишига ва шу орқали Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги ҳуқуқий билимларини янада оширишга, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятининг янада юксалишига хизмат қилишини тадбир ташкилотчилари томонидан таъкидланди.

Шахмат мусобақасида иштирок этган мактаб ўқувчилар турли ёш тоифаларига бўлинган ҳолда, ўзаро ғолиблик учун беллашди ва ўтказилган ушбу шахмат мусобақаси қизғин беллашувларга бой бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Мусобақа якунига кўра, 10-11 ёш оралиғида ўтган беллашувда Ринат Султанов 1-ўрин, Мирзабек Сапаров 2-ўрин, Азизбек Азатов 3-ўрин ғолиблари бўлишди. 14-17 ёш оралиғида йигит ва қизлар ўртасида ўткан алоҳида беллашувларда  Бийбижамал Хожамуратова 1-ўринни, Дильфуза Мустафаева 2-ўринни, Айнур Утегенова 3-ўринни эгаллаб, қизлар ўртасида ғолибликни қўлга киритган бўлса, йигитлар ўртасида Алтинбек Қалмурзаев 1-ўринни, Азамат Қадирбаев 2-ўринни, Илья Базарбаевлар 3-ўринни эгаллашди.

Конституциямизнинг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу шахмат мусобақасидаги ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан таёрлаган диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+