Барчаси бўлғуси тиббиётчи-сафдошларимиз учун

09.12.2020 12:12:24

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашидаги бошланғич партия ташкилотлари орасида Андижон давлат тиббиёт институтдаги БПТ ажралиб туради. Мазкур БПТ аъзолари доим фаол. Айниқса, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришда профессор-ўқитувчилар билан бирга бўлгуси тиббиётчилар ташаббус билан чиқмоқда.

Тиббиётчи-сафдошлдаримиз учун яна бир имконият яратилди. Замонавий қиёфада барпо этилган институтнинг 880 ўринли 2-ўқув-лаборатория биноси фойдаланишга топширилди.

Мадаминжон МАДАЗИМОВ, Андижон давлат тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

-Кейинги йилларда институтимизда таҳсил олиш истагидаги ёшлар сони ортиб боряпти. Шу сабаб институт моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ўқув бинолари, талабалар турар жойи, маиший хизмат кўрсатиш жойларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  Бу давлатимиз томонидан халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган эътибор натижасидир.

Ўқув-лаборатория биносини реконструкция қилиш ҳамда янги 400 ўринли бино қуриш ишлари «Азимут строй» МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилди. Қурилиш реконструкция ишларига 16 миллиард 607 миллион сўм сарф этилди.

Янги бинода талабаларнинг пухта билим эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

                                               Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+