Бемор тиббий кўрикдан ўтказилди

23.02.2024 14:02:20

Хива тумани “Н. Қубро” маҳалласида истиқомат қилаётган 39 ёшар, 2-гуруҳ ногирони Отабек Маткаримов бахтсиз ҳодиса туфайли сон суяги юқори учдан бир қисмидан майдаланиб синган ва операциядан сўнг чаноқ сон ва тизза бўғими контрактураси ташхиси билан даволаниб келмоқда.
Беморнинг Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати, тажрибали шифокор Мақсуд Эшниязовга қилган мурожаатига асосан, депутат етакчилигида бир гуруҳ шифокорлар томонидан бемор хонадонида тиббий кўрикдан ўтказилди. У травматолог, невропатолог ва бошқа шифокорларнинг тавсиясига асосан керакли дори-дармонлар билан таъминланди.
Отабек Маткаримов, бемор:
– Бир йилдан ошди бахтсиз ҳодиса туфайли азият чекиб келаман. Даволанишим учун моддий томондан етишмовчиликлар ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қўймади. Депутатимиз Мақсуд Эшниязовнинг саъй-ҳаракатлари билан қийинчиликлардан бир оз бўлса-да холи бўлдим. Уларнинг соғлигимга бўлган эътибори, меҳрибонлиги дардимга малҳам бўлди. Дори-дармонлар ҳамда вилоят реабилитация марказига соғломлаштириш учун йўлланма беришди. Миннатдорман.

Шукурой МАДАМИНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+