Беморлар соғлом ҳаётга қайтарилди

23.02.2024 13:02:52

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини юқори даражага кўтариш ҳар бир соҳанинг олдига улкан вазифаларни белгилаб берди.
Айниқса, инсон ҳаётининг энг асоси ҳисобланган саломатлик тушунчаси ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади. Шу боис ҳам, саломатлик посбонлари бўлган тиббиёт соҳаси вакиллари зиммасида машаққатли ва шарафли масъулият тобора ортиб бораётгани, соҳа вакилларидан янада кўпроқ меҳнат, изланиш ва тажриба талаб қилинаётгани, шунингдек, соҳага салмоқли имкониятлар яратиб берилаётгани бежиз эмас. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали жамоаси вилоят бўйлаб, онкологик касалликларни олдини олиш, ушбу касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш борасида изчил ҳаракатларни олиб бормоқдалар.
“Аёллар дафтари” рўйхатида турган, онкологик касаллигига чалинган аёлларда бепул жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши натижасида қанчадан-қанча оилаларга қувонч улашилаётгани катта аҳамиятга эга.
Тажрибали онколог – Тоҳир Полвонов бошчилигидаги бир гуруҳ партиядош онколог шифокорлар Хоразм вилоят Хонқа туманидаги тиббиёт бирлашмасида бачадон миомаси ташхиси қўйилган икки нафар аёл беморда жарроҳлик амалиёти бажарилди. Ҳозирда беморларнинг тиббий аҳволи қониқарли экани кузатилмоқда.
Мадина Отажонова, бемор.
– Бачадон миомаси хасталигидан кўпдан буён азият чекиб келаман. Моддий томондан қийналаётган бир пайтда, Хоразм вилоят онкология маркази шифокорлари томонидан беғараз операция қилишди. Ҳеч қандай оворагарчиликларсиз дардимдан халос бўлдим. Отахон Таджиддинов ва бошқа шифокорлардан миннатдорман. Инсонлари қадрланган юрт фарзанди эканимдан хурсандман.
Бир сўз билан айтганда, онколог партиядошларимизнинг бу каби саъй-ҳаракатлари, Янги Ўзбекистонимизни соғлом халқимиз билан бирга барпо этишимизда ўрни муносибдир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+