Бир асрлик боғча замонавий қиёфа касб этди

26.12.2020 17:12:43

Ўтган асрнинг йигирманчи йилида бунёд этилиб, бир аср давомида болажонларнинг севимли масканига айланган Қибрай тумани "Салар" маҳалласидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси тамоман қайта қурилиб, замонавий қиёфа касб этди.

Боғча қурилиши учун давлат дастури асосида 3 млрд. 204 млн. сўм сарфланди. Эндиликда 150 нафар болажон ушбу замонавий боғчада яйраб-яшнаб камол топмоқдалар.

Боғчанинг очилиш маросимида Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутати Дониёр Юсупов сўзга чиқиб, эски андозалардан тамоман воз кечиб, ноодатий дизайнлар асосида бунёд қилинган ушбу намунавий боғчани бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш таклифини илгари сурди.

Эндиликда туманда 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 20 та оилавий боғчалар ҳамда 9 та хусусий боғча фаолият кўрсатмоқда.

 

Бахтиёр ШЕРМАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+