Бир мурожаат ечими

15.12.2022 09:12:30

Халқимиз ҳолидан хабар олиш, халқ орасига кириш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир депутатнинг ўз сайловчилари олдидаги мажбуриятидир. Қолаверса, байрам арафаларида, бугунги каби синовли дамларда ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга хурсандчилик улашиш халқимизга хос эзгу фазилат.

Ана шундай эзгу ният билан «Адолат» социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутати У.Хусайний «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оилалар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Учрашувлар давомида депутатга «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро З.Салаева, бир фарзанднинг онаси эканлигини ва 2012 йилда бир буйрагини операция қилдириб олдирганлиги ҳамда бугунги кунда саломатлигидан хавотирда эканлигини билдириб ёрдам сўраб мурожаат этган эди.

Депутат ушбу фуқаронинг мурожаатини назоратга олган ҳолда, Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига З.Салаеванинг касаллиги юзасидан ҳужжатларини топшириб, комиссиянинг 2-гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги хулосасини фуқарога топширди. Эндиликда З.Салаеванинг саломатлиги доимий назоратга олиниб, дори-дармонлари ўз вақтида етказилади.

Учрашув якунида депутат фуқаро ва унинг оила аъзоларига мустаҳкам саломатлик тилаб, байрам арафасида ўз совғаларни топширди.

Венера Кутлимуратова,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани «Ёшлар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+