Бирга яшаш саодати

12.08.2022 11:08:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-167-сонли қарори Наманган вилоятида изчиллик билан амалга оширилмоқда. Норин туманида ҳам «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида кўплаб тадбирлар ташкил этилаётгани диққатга сазовордир. Уларда Истиқлол туфайли халқимиз жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тараққиёт йўлидан дадил бораётгани таъкидланмоқда. Бунда инсон омили муҳим аҳамият касб этаётгани тўғрисида кўплаб фикрлар билдирилмоқда.

– Куни кеча ўтказилган «Бирга яшаш саодати» номли тадбир ташкилотчилари орасида партиядошларимиз ҳам бор эди, - дейди «Адолат» СДП Норин туман кенгаши раиси Носиржон Ҳасанов. – Улар ҳокимлик, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 60 йил ва ундан ортиқ вақтдан бери қўша қариб яшаб келаётган мўътабар инсонларни шарафладилар. Эл ҳурматига сазовор бўлган отахон-онахонларнинг ёшларга панд-насиҳатлари ҳаммада катта таассурот қолдирди. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ўрганиш ва кенг оммалаштиришга муносиб деб топилди.

наманган

Айниқса, «Қўшариқ» маҳалласидан Хусанбой ота Қосимов ва Хадича ая Солиева, «Янги тонг» маҳалласидан Тўлашмирза ота ва Арофатхон ая Рахмончаевлар, «Катта Яйдоқ ” маҳалласидан Отахон ота ва Азизахон ая Асқаровларнинг ҳаёт йўллари ҳаммага ибрат эканлиги айтилди. Улар биргаликда бахтли умр кечириб келмоқдалар. Ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Юрт корига ярайдиган фарзандлар, набира ва эвараларни тарбиялаганликларига ҳам ҳар қанча тасанно айтса арзийди.

наман2_4

Тадбир пировардида кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт бирга яшаб келаётган бу оилаларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди. Уларга бир миллион сўмдан пул мукофотлари ҳам тақдим этилди.

Худди шундай тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилади. Уларни ташкил этишда партиядошларимиз ҳам фаол қатнашадилар.

                                 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+