“Биз коррупцияга қаршимиз”

26.03.2024 17:03:23

Аҳоли онги, дунёқарашида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ҳиссини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш долзарб аҳамиятга эга. Бунинг учун энг аввало фуқароларимизнинг онгига ёшлик давридан бошлаб бу иллатнинг қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тушунтириш лозим. Бу иллатни таг-томири билан йўқотиш учун тарбиявий ишларни, ҳуқуқий билимларни етказиб боришимиз керак.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олот туман Кенгаши раиси Акбар Қорёғдиев томонидан Олот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва туман ҳокими ёрдамчилари иштирокида партиянинг “Биз Коррупцияга қаршимиз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан партия туман Кенгаши раиси А. Қорёғдиев давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахслари орасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кескин курашиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, юклатилган функционал хизмат вазифаларни қонун талабларини сидқидилдан бажариш, таниш-билишчилик, масъулиятсизлик, тамагирлик ва манфаатлар тўқнашувига ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, давлат хизматчисининг касб этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан адо этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси юзасидан қонунчилик талаблари партия фаоли томонидан тушунтирилди. Тадбир сўнгида туман Кенгаши раиси ҳамда иштирокчилар коррупция ва унга қарши кураш масалалари, коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+