Блогерлик орқасидан пул топишни ёқлайман

12.02.2021 17:02:02

Мен иқтисодчи бўлганим учун блогерлик орқасидан пул топишни ёмон деб ҳисобламайман. Албатта, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар ким бой ва бахтли яшашга ҳақли. Блогер ҳам ижтимоий тармоқларда блог юритиб, шунинг орқасидан даромад топиши нормал жараён. Бироқ ҳамма нарсанинг меъёри бўлгани каби бу борада ҳам қайсидир талабларга бўйсуниш лозим. Яъни хоҳлаган гапни айтсам бўлар экан деб эмас, балки ўша айтаётган сўзим жамиятга қандай наф беради, деб ўйлаш керак.

Блогер деганда атрофида бўлаётган воқеа ходисаларга ўз муносабатини шакллантириб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаб борувчи шахс тушунилади. Блогер бу – ихтиёрийлик фаолияти. Ҳеч ким бир-бировга блогер бўл ёки бўлма, деб мажбурламайди. Блогер ўз фаолиятини юритаётганда қонун ва виждон доирасида иш юритсагина ҳуқуқий асосга эга бўлади. Дарҳақиқат, бугунги кунда бу борадаги механизмни шакллантириш лозим, деб ҳисоблайман. 

Абдуқаҳҳор ИМИНАХУНОВ,

Халқ депутатлари Янги ҳаёт туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+