Бобур ва Навоийни ёд этиб …

15.02.2021 15:02:40

Тошкент транспорт институтида Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати биалан бадиий тадбир ўтказилди. Партия аъзолари, университет жамоаси иштирок этган тадбирда дастлаб Навоий даҳосининг маънавий ўлмас меросига атаб куй ва мақтовлар янгради. Бобомизнинг йигитлик даврида бошдан кечирган ҳаёти, севикли ёри Гули образи билан боғлиқ жараёнлар саҳнада иқтидорли йигит-қизлар томонидан зўр маҳорат билан ижро этилди. Шунингдек, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад сиймосини акс эттирувчи саҳна кўринишлари ҳам йиғилганлар қалбида чуқур из қолдирди.

Ушбу икки буюк сиймолар ватанимиз тарихида қанчалик катта аҳамиятга эга бўлганлигини ёзиб қолдирган асарлари-ю, маънавиятимизга қўшган улкан ҳиссаси билан ифода этиш мумкин. Навоийнинг биргина «Ҳамса»си, Бобурнинг ўзга элларда улкан салтанат барпо этиб, шоирлик истеъдоди камолот касб этгани биз авлодларга мудом ўрнак бўлиб келаётир. Авлодлар уларни ўқиб, уқиб ҳеч қачон чарчамайдилар.

Моҳигул СУЛТОНОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+