Бойсунда депутат ва ёшлар учрашди

18.09.2019 12:09:40

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бойсун туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳамда тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳамкорликда умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи, партиянинг Бойсун туман партия кенгаши вакиллари, умумтаълим мактаби ўқитувчи педагоглари ҳамда мактаб ўқувчи ёшлари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг Бойсун туман Кенгаши раиси Тоҳир Имомқулов олиб борди.

Учрашувда сўзга чиққан халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутати Ҳамза Бозоров мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун бугунги кунда барча шароит яратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги фармони бу борада муҳим дастуриламал эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан партиялар бугунги кунда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатдан юксалиб боришида ҳал қилувчи кучга айланиб бораётганлиги, улар вакиллик органларидаги ўз депутатлари воситасида дастурий вазифалари, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилаётгани ҳамда бу орқали жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга интилаётгани, жумладан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз ғоялари, дастурий мақсад-вазифалари, ҳаётий лойиҳалари билан фаол иштирок этаётгани таъкидлаб ўтилди. Яна шунингдек, бу йилги сайловларда ёшлардан фаоллик, сиёсий баркамоллик, теран тафаккур билан қатнашишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда талабаларни қизиқтирган саволларга депутатлар томонидан жавоблар берилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+