Болаларни зўравонликлардан ҳимоя қиламиз!

20.11.2023 12:11:26

Айрим хорижий мамлакатларда болаларга бўлаётган шафқатсиз тажовузлар кўпайиб бормоқда. Ҳаттоки болалар қурбон бўлмоқда. Бундай ҳолатларни эшитган, кўрган ҳар бир кишининг дилини оғритади. БМТнинг "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 22 апрелда қабул қилинган ПҚ-4296 сонли қарори билан тартибга солинади.
“Адолат” СДП Амударё туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бўйича тарғибот Амударё тумани касб-ҳунар мактабида ўтказилди. Унга туман ИИБ жамоат хавфсизлик хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектори, психолог, лейтенант Сапарбаев Хусниддин, шу мактабнинг махсус фан ўқитувчиси Мухаддас Сапарниязовалар иштирок  этишди ва партиянинг Амударё туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда бола ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамланганлиги,ҳимоя ордери тушунчаси,васийлик идораларини мажбуриятлари,болани ота-онадан олиб қўйиш, таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳасида болаларга нисбатан ўтказиладиган тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими, бу борадаги давлат сиёсати, давлат органларининг вазифалари белгиланганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғ
истон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+