Бўлажак психологларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллиги оширилди

26.03.2024 17:03:45

Маълумки, мамлакатимиз аёлларининг жамиятдаги тутган ўрни ва роли тобора мустаҳкамланиб бораётгани, юртимизда аёлларни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг истеъдодларини намоён этиш учун яратилаётган имкониятлар ва ҳар бир соҳадаги фаоллигида ўз ифодасини топмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамда Урганч давлат университети билан ҳамкорликда “Психология” йўналиши талабалари билан ташкил этилган “Аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашда партиянинг ўрни” мавзусидаги тадбир ҳам ана шу мақсадларга қаратилди.


Тадбирга партия фаоллари, депутатлар, “Маърифатчи” маҳалла фаоллари ҳамда мазкур таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
Тадбирни УрДу Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, доцент - Шоира Нуруллаева кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, унда “Адолат” социал-демократик партияси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида бир қатор мисоллар келтирди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан партиянинг “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш - демократик жамият пойдевори”, “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!” лойиҳалари ҳамда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Конституция билимдони” каби бир қатор лойиҳа ва кўрик-танловларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши натижасида хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланиб, ижтимоий фаоллиги ортиб бораётганида аҳамияти катта бўлаётгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар тадбир иштирокчиларининг диққат марказидан жой олди.
Сабина Жуманазарова, талаба, тадбир иштирокчиси:
– Тадбир давомида хотин-қизлар ва ёшлар йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги асосли мисоллар билан баён этилган ҳар бир нутқ эътиборимизни тортди. Берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш асосий вазифамиз эканини яна бир бора англаб етдик. Партия ва депутатлик фаолияти билан боғлиқ қизиққан саволларимизга батафсил жавоблар олдик. Факультетимизга тез-тез келиб, бу каби тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифимиз эътиборга олинганидан хурсанд бўлдик.
Қизиқарли фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар, савол ва жавоблар қизғин тус олган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган талабаларга кўрсатмалар берилди ва тадбирнинг фаол иштирокчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+