Болажонларнинг ҳолидан хабар олинди

04.01.2021 15:01:37

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ҳамкорликда вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказида даволанувчи болажонлар учун “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Л.Аҳмаджонов Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти раҳбари О.Гадоев, муассасада даволанувчи болалар, шифокорлар, ҳамширалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида муассасада даволанаётган болажонларга қувонч улашиш мақсадида эртак қаҳрамонлари иштирокида турли ҳил чиқишлар номойиш этилди. Санъаткорлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар болажонларга ҳуш кайфият бағишлади.

Шунингдек, тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди.

 

 

Пўлат ХАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+