“Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилади

19.02.2024 15:02:57

Kўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу кунда, аҳоли турмуш даражасини, янада яхшилаш, оилалар фаровонлиги равнақи йўлида янада юқори натижаларга эришиш ишлари, юртимиздаги ҳар бир оиланинг бахтли бўлиб, файзли юртда Бухорои шариф заминида, обод ва фаровон заминда, юқори сифатли сервис хизматлар кўрсатилишини ташкил этилиши, тарихий меъморчилик анъаналарини давом эттирилиши шу билан бирга, яшил боғлар ва сайлгоҳларни кўпайтириш мақсадида кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилиши кўзда тутилмоқда.


Умуман олганда, бугунги кунда мазкур паркнинг яратилишидан кўзланган бош мақсад қадим, кўҳна Бухоронинг бой тарихи ва маданиятини, ноёб моддий ва номоддий маданий меросини асраб-авайлаш, уни янада кенгроқ тарғиб этишдир. Шу билан биргаликда шаҳар ва вилоят ҳокимлиги бинолари, Бухоро Спорт мажмуаси бошқа жойга кўчирилиши борасида аҳоли фикрини ўрганиш натижаларидан келиб чиқсак, ҳақиқатдан ҳам ҳокимликка келган фуқаролар учун шинам қулай кутиш заллари мавжуд эмаслиги, Бухоро спорт мажмуасида бирор бир байрамлар муносабати билан аҳоли учун чиройли белгиланган режалар, дастурлар асосида ўтказиладиган тадбир ёки спорт мусобақалари ўтказилганда, Бухоро спорт мажмуаси аҳоли зич жойлашган ҳудудда бўлгани сабаб йўлларнинг тўсилиши маҳаллий аҳолига бир қатор қийинчиликлар туғдиришини инобатга олган ҳолда, ушбу мажмуаларни кенгроқ ва замон талабларига мос келадиган қилиб қурилса мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Шундай экан, Бухорода “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилишининг ўзи, менимча ҳар бир аҳолининг қалбида қувонч, шодлик, хурсандчилик туйғуларини ҳиссини уйғотган бўлса керак. Аввало шундай жараённи, “Боқий Бухоро ” тарихий-этнографик парки барпо этиш тўғрисидаги лойиҳасини эшитган кунимдан бошлаб менинг қалбимда, хурсандчилик ҳисси уйғонди. Бугунги кунда барча соҳаларда ўзгаришлар бўлаётган экан, бу албатта янги Ўзбекистоннинг янгича тусда, янгича услубда, янгича дунёқарашлар билан самарали олиб бораётган изчил, замонбоп мос ва хос чиройли ишларнинг барчасини давр талаби деб ўйлайман.
Умуман олганда, тарихий маданият, санъат асарларига, тарихий обидаларни ўз ичида мужассамлаштирган бундай парк Бухоро шарифимизга, хорижий сайёҳларнинг келиш оқимини кўпайишига, туризм салоҳиятини, соҳасини кенг йўлга қўйилишида улкан ишларни олиб борилишида муҳим ва асосий йўл тутади. Барчамизга аёнки машҳур, бой тарихий аҳамиятга эга бўлган Бухорои шарифимиз азал-азалдан миллий ҳунармандчилик шаҳри бўлган, шундай экан бундай жараён аҳоли орасида ҳунармандчилик, тадбиркорлик, меҳнатсеварлик, ишбилармонлик имкониятларини кенг йўлга қўйиб, замонавий жаҳон, халқаро талаб, стандартларга мос бўлган қулай, шинам, кўркам меҳмонхоналарни ҳам барпо этилиб, навқирон қаддини кўтариб бориши ҳам ҳар бир аҳолини кўзини қувонтириб боради.
Ушбу кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилишининг бош мақсади, қадимий Бухоронинг тарихини, маданиятини, санъатини, ноёб моддий-номоддий маданий меросини авайлаб-асраб, уни дунёларга янада кенг тарғиб қилиб боришдир. Бундай лойиҳанинг амалга оширилди албатта, барчамиз учун айниқса шундай заминда туғилиб, шундай заминда яшаб, фахрланиб келаётган Бухорои шарифимизнинг ҳар бир аҳоли қатлами учун қувонарли, унутилмас, бахтли онлар бўлиб ҳисобланади.

Гулнора Кенжаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро шаҳар “Аёллар қаноти” раиси,
Бухоро шаҳар “Варахша” МФЙ раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+