Бошланғич партия ташкилотлари - партия таянчи

24.10.2022 09:10:14

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўрчи туман Кенгаши ҳамда партия «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 27-умумтаълим мактабида партиянинг асосий йўналишлардан бири бўлган таълим сифатини янада яхшилашга қаратилган» «Бошланғич партия фаолиятининг ташкилий,ҳуқуқий механизмларини – «Адолат» СДП фаолиятида муҳим омил» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва ўқитувчи –педагоглар ҳамда юқори синф ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини кескин жонлантириш Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят Кенгаши олдида турган устувор масалалардан бирига айланганлигини, бошланғич партия ташкилотларининг ўз вазифаларини давр талаби даражасида бажарилишини таъминлаш партиямиздан жойлардаги бошланғич партия ташкилотларини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашни, ташқи ва ички вазифаларни аниқлаштиришни, мустақил равишда тарғибот–ташвиқот тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш кўникмаларини шакллантиришни ва бир қатор бошқа партиявий ишларнинг самарали ижросини талаб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Ўроль Шерхонов, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати:

- Бошланғич партия ташкилоти бу – фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасаларида бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич бўғинидир. БПТ – партиянинг негизи ҳисобланади. Уларнинг самарали фаолияти партия ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. БПТлар қанчалик фаол бўлса, партия фаолияти самарадорлиги таъминланади, аъзолар сони кўпаяди. Сиёсий партиянинг асосий мақсадларидан бири бу вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш этиш бўлганлиги сабабли, бошланғич партия ташкилотининг асосий вазифаси ҳам мазкур сайловларда иштирок этиш, номзодлар кўрсатиш, сайловолди кампанияси муваффақиятли олиб борилишида номзодлар ва юқори партия ташкилотларига кўмаклашишдан иборатдир. Сайловолди дастури ижросида бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти муҳим ўрин тутади. Чунки, БПТ электорат билан бевосита алоқада фаолият кўрсатади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади. Шу боис, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин. Маҳаллий партия Кенгашлари қуйи бўғин ишини тизимли ташкил этиш, етакчилар салоҳиятини ошириш борасида муайян натижаларга эришилмоқда. Масалан, аксарият туман Кенгашларида «Бошланғич ташкилотлар билан ишлаш куни» белгиланган. Шу куни туман партия Кенгаши раиси, Кенгашнинг бошқа масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги жонкуяр депутатлар бошланғич ташкилотларда муайян фаолиятни амалга оширади ҳамда бевосита қуйи бўғинга бориб, етакчилар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларга услубий, амалий ёрдам кўрсатадилар. Уларнинг малакасини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказишади. Бир сўз билан айтганда, партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатини ҳимоя қилишда БПТнинг иштироки тобора ошиб бормоқда. Бу эса, нафақат партия ташкилотлари ишини кучайтириш, балки, партия аъзоларининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Жуманиёз Сафаров,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўрчи туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+