БПТ раиси тиббиётчиларга таклифлар берди

22.09.2020 16:09:10

 

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, тез тиббий ёрдам марказларининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим.

Шу мақсадда “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова томонидан Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли “Тез тиббий ёрдам маркази”нинг пандемия қарши кураш шароитида беморларни қабул қилиш жараёни ўрганилди. Ўрганиш жараёнида бир соат давомида 8-10 нафар бемор қабул қилиниши, уларга Рентген, гипс боғлови ва бошқа терапевтик муолажалар қилиниши, лозим бўлган вақтда шу бўлимга ётқизилиши аниқланди. Сўнгра депутат ушбу марказ ходимлари билан мулоқотда бўлди.  Шундан сўнг туман аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг аҳволини ва тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўрганиш мақсадида бирлашма бўлимларида бўлиб, шифокор ва мутахассисларга яратилган шарт-шароитлар, диспетчерлик хизмати, дори-дармон заҳираларининг ҳолатини яна бир бор ўрганди. Г.Шарипова учрашув давомида шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган БПТ раиси Э.Абдусаломовага “Тез тиббий ёрдам маркази”даги мавжуд муаммолар, уларни ҳал қилиш ечимлари, беморларга тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича керакли кўрсатма ва таклифларини берди.

- Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш юзасидан илгари сурган ташаббуслар ижросини таъминлаш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш масалалари бугунги кун тартибимиздан муҳим ўрин эгаллаб турибди, - дейди Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулзира Шарипова. – Зеро инсон саломатлиги ва манфаатлари ҳамма нарсадан устун.

Ташриф якунида тиббиёт ходимларининг бугунги вазиятдаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+