Бугун кечагидек яшашга ҳақимиз йўқ!

03.02.2021 09:02:01

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказиб келмоқдалар.  Учрашувлар жараёнида таълим муассасалари ҳам ўрганилмоқда. Депутат  Қодир  Жўраев ҳамда  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов Бухоро муҳандислик технологиялари институтининг ўқитувчи ва талабалари билан учрашди.

Жонли мулоқот жараёнида бугунги кун ўқитувчисидан талаб этилаётган энг асосий вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Қодир Жўраев ўз нутқида мамлакатимиз раҳбари 2020 йилнинг  29  декабрда парламентга ҳамда халқимизга қилган мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилди. Айниқса таълим тизимига қаратилган эътибор борасида тўхталар экан, “Юртбошимиз таъбирлари билан айтганда, “Бугун кечагидек яшашга ҳақимиз йўқ”- дея  устозларни яна бир карра ўз устига ишлашга чорлади Қодир Жўраев.

 -Таълимни пухта ўргатиш билан бирга олий таълим даргоҳларида коррупция иллатини буткул йўқ қилиш лозим - дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси  Мақсуд Ҳамидов мулоқот жараёнида.

Учрашувда педагоглар ҳам депутаталарга ўз таклифларини билдирдилар.  

“Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+