Бугунги ҳаракат — эртанги экологик барқарорлик

08.04.2024 13:04:39

Мамлакатимизда кейинги йилларда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “яшил боғлар”, “яшил жамоат парклари”, ҳамда “яшил белбоғ”лар барпо этилмоқда. Айниқса, шу кунларда ушбу лойиҳа доирасида баҳорги кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан халқимизнинг фаол иштирокида ўтмоқда.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бугунги ҳаракат — эртанги экологик барқарорлик” шиори остида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Фракция аъзолари томонидан мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда бута кўчатлари экилди.
Бундай тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+