Буюк мақсадлар сари дадил қадамлар ташладик

19.11.2020 21:11:44

Бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар”  қанотининг IV- ҳисобот-сайлов  конференцияси мазмун ва моҳияти жиҳатидан юқори даражада ташкил этилди.

Конференция кун тартибида  5 йил давомида фаол ёш адолатчилар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар, эришилган ютуқлар, партия томонидан  биз ёшларга қаратилган имкониятлар  олдимизга қўйган мақсадлар сари олға боришимизга замин яратди. Янгиариқ туман “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятини жадаллаштиришга бел боғладим.

Бу йил ёш адолатчи сифатида менинг ҳам ҳаётимда туб ўзгаришлар, ижобий ютуқларга эга бўлганим партияга бўлган ишончим ва иштиёқимни янада кучайтириб юборди. Бир неча йил партиянинг  мақсад ва вазифаларини, илғор ва халқчил ғояларини ҳаётга татбиқ этишда партия фаоллари билан елкама-елка харакат қилганим, ютуқларим бардавом бўлишига замин яратди. Жумладан, жорий йилда бўлиб ўтган  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошида ташкил этилган  “Ёшлар парламенти” аъзолиги учун  бўлиб ўтган  сайловда ғолибликни қўлга киритган бўлсам, жорий йилнинг сентябрь ойидан партия Янгиариқ туман “Ёш адолатчилар” қаноти раислгига муносиб деб топилдим. Босқичма-босқич “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” конференциясига делегат сифатида иштирок этаётганим ютуқларимнинг бардавомлигини кўрсатди ва менинг сиёсий ва ҳуқуқий билим ва кўникмаларим, интеллектуал салоҳиятим янада такомиллашишига  имкон яратди.

Партиям ёшларини  шижоат ва фидойиликка чорлайман.

 

                                                                                                                Бекзод МАРКИСОВ,

                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                            Янгиариқ туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси,

                                                                                                   “Ёшлар парламенти”  аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+