Чекка ҳудудларда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

14.10.2022 14:10:23

Юртимизда хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, тиббий хизмат тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ҳам ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, партиянинг Музработ туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда «Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор» лойиҳаси доирасида тумандаги 48-сонли Оилавий поликлиникада ҳудуддаги «Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли учун бепул, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом ва узоқ умр кўриш бўйича мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.

Абдуғани Жўраев, партия Музработ туман Кенгаши раиси:

-Бугун тумандаги «Наврўз» маҳалла аҳолиси малакали тиббиёт ходими бўлган мутахассислар, яъни хирург, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дермато-венеролог каби малакали шифокорлар аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида ҳам тиббий кўрик ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

Таъкидланганидек, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш, касалликларни камайтиришда жудаям муҳимдир.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларига тегишли кўрсатмалар олишди.

Муборак Мамадалиева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Музработ туман «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+