Чирчиқдаги ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди

16.07.2020 21:07:02

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП гуруҳи аъзолари Равшан Дастиров ва Шухрат Якубов карантин қоидаларига амал қилган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, фуқароларни қийнаётган масалалар борлигини аниқлади. Масалан, шаҳарнинг марказида жойлашган “Х.Максудов” маҳалласидаги электр тармоқлари эскириб яроқсиз ҳолатга келиб қолган экан. Шаҳарнинг марказида жойлашган ушбу кўча аҳолиси турли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган. Халқ вакили Р. Дастиров ташаббуси билан ушбу муаммо ўрганилиб, янги симёғочларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

         Шунингдек, 110 хонадондан иборат Амир Темур шох кўчаси аҳолиси йиллар давомида кўча йўлаклари асфальтлаштирилмагани ҳамда совуқ сув тармоқлари эскирганини, яроқсиз ҳолга келиб қолганини маълум қилган. Мазкур масала бўйича депутат Ш. Якубов Чирчиқ шаҳар “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармасига депутатлик  сўрови юборди. Натижада кўча йўлаклари тўлиқ асфальт қилиниб, янги сув тармоқлари ўрнатилди.

                – Халқ дарди, қувончу ташвишига шерик бўлаётган, одамларнинг оғирини енгил қилиш йўлида эзгу ишларни амалга ошираётган депутатларимиздан миннатдормиз, – дейди  “Х.Максудов”  МФЙ раиси Ботир Давронов.– Юзма-юз мулоқот давомида асосан ички йўлларни таъмирлаш, фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди. Асосийси, ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, аҳоли норозилигига сабаб бўлган муаммоларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Бундай алоҳида эътибор ва ғамхўрлик одамларнинг адолатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+