Дафтарлар, оқарган сочлар, тонггача юмилмаган кўзлар...

29.09.2020 13:09:38

 

Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат, эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари ва шу билан бирга ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот муаллим ва мураббийдир.

Одамзод вафотидан кейин хам тўхтамай савоб ёзилиб турадиган амаллар (кўприк, ҳаммом қурган каби) қаторида устозлик қилишнинг ҳам борлиги бу касбни бежизга танлашмаганини билдиради. Устоз қанча кўп ўқувчининг юрагидан жой олса, ҳаёти яхшиланишига сабабчи бўлса, ўзининг вазифасини сидқидилдан бажарса, албатта савоблар эгаси бўлади.

Бугунги кунда бутун дунё, шу жумладан, ҳалқимиз ҳам пандемия сабабли синовли кунларни бошдан кечиряпмиз. Бунда бизга шифокору ҳамширалар бор билим ва тажрибаларига таяниб беморларини сафимизга қайтаришмоқда. Уларни биз замонимиз қаҳрамонлари десак муболаға бўлмайди.

Устозларни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шифокорлар сингари замонамизнинг қаҳрамонлари деб эътироф этдилар. Чунки улар юртимиз келажаги бўлмиш фарзандларимизга онлайн дарсларни қийинчиликларга қарамай ўтиб келишмоқда. Уларга қанча ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак оз деб биламан.

Зеро, бу байрам аввало ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан ҳалқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.

Азиз ва меҳридарё устозлар! Сизларни кириб келаётган 1- октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳар биримизга касб-коримиз ортидан ҳурмат ва эҳтиромга эга бўлиш насиб қилсин!

Фахриддин АБДУРАЗЗОҚОВ,

Адолат СДП Иштихон туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+