Давлат байроғига бағишланган давра суҳбати

20.11.2019 10:11:29

Давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида “Байроғимиз-фахримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари билан бирга жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Давлат байроғи –давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. Халқаро даражадаги учрашувлар ва спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига  юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ҳис қиламиз. Қолаверса, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

-Биз мустақил Ўзбекистон фуқаролари ўз байроғимиз билан қанча фахрлансак арзийди - деди халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Меҳринисо Каримова, - Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Зеро, давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, ҳаётимизда рамз ва тимсолларнинг ўрни катта. Зеро, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналган. Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

                            Зумрадой СОЛИЕВА,

         Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

                     кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+