“Давлат дастури” ижроси бўйича устувор вазифалар

01.03.2024 15:03:00

Жорий йилнинг 29 февраль куни Бухоро вилоят кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кенгаши раиси М. Ҳамидов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Т. Чориев ҳамда партия фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли Фармони ҳамда ушбу фармон билан қабул қилинган “Давлат дастури” юзасидан фикр ва мулоҳазалар баён этилди. Устувор вазифалар бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳам белгилаб олинди.


Хусусан, ижтимоий ҳимоя, ҳарбий ватанпарварлик, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш, фуқаролар мурожаати бўйича тегишли ишлар олиб бориш каби бир қатор масалалар кенг ва атрофлича муҳокама этилди.
“Давлат дастури” бўйича маҳаллий кенгаши депутатлари ҳамда туман кенгаши аъзолари ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди.

Исмоил Бозоров,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+