Давлат дастуридаги ҳар бир банд - биз ёшлар учун катта имкониятлар калити

11.02.2021 23:02:25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  жорий йил 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, Давлат дастури Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги фармонига мувофиқ қабул қилинди. Унда 273 та банд бор. Бу чора-тадбирларни бажариш учун қарийб 30 триллион сўм, 2 миллиард 600 миллион АҚШ доллари ва 57 миллион евродан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Давлат дастурининг асосий мақсади – ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини оширишга қаратилган.

Видеоселектор йиғилишида иккита катта йўналиш иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга оид вазифалар ҳақида сўз борди. Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 113 та чора-тадбир белгиланган. Бунда энг катта эътибор янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.

Жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Шу борада тайёрланган дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, 2 мингдан зиёд таклифлар, фикр-мулоҳазалар олинди, улар асосида қайта ишланиб, янада бойитилди. Хусусан, Дастурда ўз ишини бошламоқчи бўлганларга 7 миллион сўмгача субсидия, касб-ҳунарга ўқимоқчи бўлган эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўмдан компенсация берилиши кўзда тутилган. Йиғилишда, мутасаддиларга ушбу маблағларни ажратиш ва тезроқ амалиётга киритишга кўрсатма берилди. Бу орқали биринчи ярим йилликка 10 минг нафар, йил якунигача жами 20 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Маълумки, деҳқончилик билан шуғулланишни истаган ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланди. Давлатимиз раҳбари бу жараёнда адолат ва ҳалоллик бош мезон бўлиши, жамоатчилик фикри инобатга олиниши зарурлигини таъкидлади.

Видеоселекторда Давлат дастуридан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки амалий натижаларга эришиш, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш, буни ҳар бир киши ўз фаолиятида кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Давлат дастурининг 33-банди ижросига бевосита Олий ва ўрта махсус таълим  масъулдир. Хусусан, Парламентга Мурожаатнома эълон қилингандан сўнг, кўпгина янгиликларни халқимиз мамнуният билан қабул қилди. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига  кириш имтиҳонларида энг юқори балл олган 200 нафар ёшларга Президент грандларининг эълон қилиниши, яъни ўқиши мобайнида аъло баҳоларга ўқиса Президент стипендиясини олиши белгиланди. Яна бир муҳим жиҳат, бевосита ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ бўлиб, яъни бир оиладан 2 ва ундан ортиқ нафар фарзандлари агар контракт асосида ўқиса уларга токи ўқишни тугатгунга қадар агар бакалавриат бўлса 4 йилгача таълим кредитининг берилиши ва у ишлаб бошлагандан сўнг имтиёзли кредитни тўлаши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳам бевосита ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, аҳолига жуда катта имкониятдир.

Энг муҳим масалалардан бири, Олий таълим муассасаларида Давлат грантлари ошириб бориляпти. Хусусан,  келаётган навбатдаги ўқув йилида Давлат грантлари 25 фоизга ошиши хусусида Дастурда келтирилган. Бу ўз-ўзидан маълумки, кириш имтиҳонларига жуда катта тайёргарлик кўриш жараёнини талаб қилади.

Яна бир жиҳат шуки, кўпгина талабалар академик таътил олишга  тўғри келганда шундай тартиб ўрнатилиши белгиланяптики, бунда талабанинг бевосита шу даврда масофавий ёки сиртқи ўқиши учун шарт-шароит яратиш  ва бунда таълимнинг бевосита узлуксизлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бу ҳам биз ёшлар учун катта имкониятлардир биридир.

Мухтасар айтганда, Давлат дастурининг асосий мақсади – ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини оширишга қаратилган.

Сардор ОЧИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сурхондарё вилоят “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси,   Ёшлар парламенти аъзоси   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+