Давра суҳбати

29.01.2024 11:01:51

   Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Тошкент давлат техника университети қошидаги академик лицейи биносида Ўзбекистон “Aдолат” социал демократик партиясининг 2019 йил қабул қилинган сайловолди Дастури ижроси ҳамда янги сайловолди Дастурига таклифлар йиғишга бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди.
   Йиғилганларга “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Олмазор туман Кенгаши раиси С. Каршиев ёшларда Ватанпарварлик ҳиссини янада уйғотиш кераклигини таъкидлаб,бугунги кунда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликка чорлади.


   Тадбир давомида лицей талабалари ўз йўналишларидан келиб чиқиб, қатор таклифларни билдириб ўтишди. Партиянинг сайловолди дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда билдирилган ҳар бир таклиф юртимиз тараққиёти, фуқароларимиз фаровонлиги, сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида айтиб ўтилди. Бугунги кунгача келиб тушган таклифлар сараланиб, партиянинг янги сайловолди дастурига киритиш мақсадида экспертларга юборилди. Ҳозирги кунда бу таклифларнинг барчаси мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+