Депутат аралашуви билан кўп йиллик муаммо ҳал этилди

20.09.2022 15:09:06

Бугунги кунда аҳоли мурожаатларини ўрганиш орқали жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам фаоллиги ортиб бормоқда. Биргина мисол, Бўстонлиқ туманининг «Алғабас» маҳалласида «Истиқбол» ҳамда «Тараққиёт» кўчаларидаги катта ариқ устидан ўтувчи кўприк таъмирталаб бўлиб қолганди. Натижада, ўқувчиларнинг мактабга қатнашига ноқулайликлар туғдираётганди. Ҳудуд аҳолисининг мазкур муаммони бартараф этишни сўраб, мутасаддиларга қилган мурожаатлари беэътибор қолдирилиб келинаётган эди.

Аммо, халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Бегзат Кенанбаев аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган мазкур масалани ўрганиб чиқиб, ижобий ечим топди.

тош вил

«Истиқбол» ҳамда «Тараққиёт» кўчаларидаги катта ариқ устидан ўтувчи кўприк таъмирталаб бўлиб қолган,-дейди депутат Бегзат Кененбаев. – Аммо, ушбу кўприк аллақачон муддатини ўтаб бўлган. Аҳолининг мурожаатини ўрганиб чиқиб, «Бўстонлиқ йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси» МЧЖ туман бўлимига йўналтирган депутатлик сўрови натижасида муаммони бартараф этишга муваффақ бўлди.

Депутат ушбу масалани ўрганиш асносида, бир неча бор таъмирлаш ишлари олиб борилганига гувоҳ бўлгач,«Эскини ямагунча эсинг кетар»,-деганларидек мазкур кўприк таъмирланиши эмас, аксинча тамомила янгитдан қурилиши лозимлигини мутасаддиларга уқтирди ва зудлик билан ушбу масалани бартараф этишга киришди.

равшан

- Бу кўприк маҳалланинг энг оғриқли нуқталаридан бири эди, - дейди «Алғабас» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Карлиға Абилова. - Муддатини ўтаб бўлган кўприк бир неча жойидан ёрилган. Уни бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари бажарилардию, натижаси узоққа бормасди. Янгисига алмаштириш борасида қилган мурожаатларимиз бесамар кетарди. Депутат Бегзат Кененбаевга ёрдам сўраб мурожаат қилдик ва масала тез фурсатда ўзининг ижобий ечимини топди.

Маҳалла раисининг қўшимча қилишича, натижада узоқ йиллар давомида «Алғабас» маҳалласи аҳолисининг норозиликларига сабаб бўлиб келган долзарб муаммо қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Депутатларнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан маҳаллани мактаб билан боғловчи кўча кўприги янгисига алмаштирилди.

 “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+