Депутат аралашуви билан ободонлаштириш ишлари бошланди

10.02.2020 10:02:36

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Мархамат туман Кенгаши депутатларининг ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, ечимини топаётгани фуқароларнинг ўз вакилларига бўлган ишончини оширмоқда. “Ҳасанмерган” маҳалласида яшовчиларни бир муаммо қийнаб келарди. Кўча ва хонадонларда йиғилган маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганди.

Халқ вакиллари бу масалани ўз назоратига олдилар. Туман “Тоза ҳудуд” ДУК корхонасига қилинган мурожаат соҳа ходимларининг масъулиятини оширди. Кўчалар чиқиндилардан тозаланиб, тоза ва обод манзилга айлантирилди. Фуқаролар бунга жавобан ободонлаштириш ишларини бошладилар.

- Наврўз байрами олдидан ўтказиладиган “Энг тоза маҳалла” кўрик-танловига ҳозирдан тайёргарлик кўряпмиз - дейди маҳалла фаоли Донохон Қорабоева- Бу ҳаракатни барча бирдек қўллаб-қувватлаяпти. Обод юртда яшаганга нима етсин.

“Ҳасанмерган”ликларнинг бу ташаббуси қўшни маҳаллаларга ҳам кўчди.                                       

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                                     кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+