Депутат аралашуви ва рўёбга чиққан орзулар

01.02.2024 11:02:27

   Истиқлолга эришган элгина ўз орзу-умидларини қонунлар ва адолат устувор, ҳуқуқий пойдевори мустаҳкам давлат орқали амалга оширишга интилади. Халқнинг фикр ва таклифларини эшитиш, уларнинг ечимини кутаётган муаммоларини ҳал қилиш – давлат хизматчиларининг бурчидир.
   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати - Абдуғани Умиров аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, чекка қишлоқларда яшаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, муаммоларини имкон қадар жойида ҳал этиш, одамларда адолатга ишончни мустаҳкамлаш учун Нишон тумани фуқаролари билан учрашди.


   Дастлаб, Юксалиш МФЙ ҳудудига қарашли Ёшлик кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан мулоқотда канализация тизими ишламаслиги, ноқонуний қурилиш ишларида бузилиш ишлари олиб борилгандан сўнг қолиб кетган чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вақтида ташиб кетилмаётгани юзасидан мурожаатлар бўлди. Депутат аҳолини ташвишлантириб келаётган муаммоларни атрофлича ўрганди ва туман миқёсида ҳал қилиш учун мутасаддиларга топшириқ берди.


   Жўра бобо Қодиров Навбаҳор МФЙда умргузаронлик қилади. У бир-бирига яқин Юксалиш ва Навбаҳор МФЙларини боғлаб турадиган йўналишда кўприк қуриб бериш масаласида депутатга мурожаат қилди. Абдуғани Умиров ушбу масала ечими юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари билан боғланди ва муаммо тез кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Шохжаҳон Мейлиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+