“Депутат билан юзма юз”

08.02.2021 15:02:11

Ўзбекистон "Адолат" СДП Шовот туман Кенгаши Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Юсупова Феруза Шухратовна, Ёшлар Парламенти аъзоси Абдиязова Мехриноз Шухратовналар томонидан Давлат Хизматлари марказида “Депутат билан юзма юз” очиқ мулоқоти лойиҳаси амалга оширилди. Очиқ мулоқотда партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридан ўрин олган хотин-­қизлар ва ёшлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш эвазига уларни иш билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган ташкилий­ ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, “1+1” бир тадбиркорга бир ёш лойихаси ҳамда “Аёллар дафтари”га ва “Ёшлар давтари”га киритилган аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

"Адолат" СДП Хоразм вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+