Депутат болажонларга янги йил совғаларини улашди

31.12.2023 15:12:57

     Хоразм вилоят, Хива туман Кенгаши депутати - Отахон Машариповни доим хайр-эҳсон амаллари бошида учратамиз.
     Кам таъминланган оилалар бўладими, боқувчисини йўқотган ёки касалманд ҳамюртларимиз бўладими, барчаси доим депутатимизнинг эътиборида. Уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтариш депутатнинг кундалик одатига айланган.


     Депутатимизни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ҳамда вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонаси "Гематология" бўлимида даволанаётган болажонларга янги йил кайфиятини улашиш учун шогирдлари билан бирга совға-саломлар кўтарган ҳолатда учратдик.


     Бир сўз билан айтганда, Отахон Машариповдек саховатпеша депутатларимиз билан бир сафда эканмиз, юртимизда инсон қадр-қиммати тобора юксалиб боришига ишонамиз.

Шукурой МАДАМИНОВА,
"Адолат" СДП
Хоразм вилоят, Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+