Депутат фуқаролар билан мулоқотда

27.03.2024 15:03:08

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Абдурашид Артиков ўз вазифасини сидқидилдан бажариб, одамларнинг оғирини енгил қилишга, уларнинг муаммосини ечишда жонбозлик кўрсатиб келишга астойдил уринадиган депутатлардан бири.
Депутатнинг Сариосиё туман аҳолиси билан учрашувлари ҳам ғоят қизғин кечди. Айниқса, тумандаги «Кончилар» МФЙда жойлашган Маданият уйида маҳалла фаоллари томонидан кўтарилган масалалар, «Темир дафтар»га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандликни таъминлаш юзасидан суҳбатлашилгани ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши муқаррар. Мавжуд муаммолар туман мутасаддилари билан биргаликда ўрганилиб, белгиланган тартибда назоратга олинишига келишиб олинди.


- Халқ депутатлари вилоят Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда туман маҳаллаларидаги хонадонларда бўлиб, 300 дан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказдик, - деди депутат А. Артиков. - 40 дан ортиқ фуқарога ва ёшларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш, банкнинг имтиёзли кредити эвазига иссиқхоналар қуриш, парранда боқиш, лимон ва ёнғоқ экиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди.
Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Халқ манфаати йўлида эзгу ишларни амалга оширишни ният қилган партиямиз аъзолари ҳам ана шу мақсадлар йўлида хизмат қилишмоқда.

Гулшод Турсоатова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+