Депутат ҳудудларда жамоатчилик назоратини олиб борди

24.04.2024 15:04:24

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг  мутахассислиги ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда бандлигига кўмаклашиш мақсадида хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлаш,  жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий ролини кучайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Депутатларимиз томонидан давлатимиз сиёсатига ҳамоҳанг равишда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш,  тадбиркорликка кенг жалб қилиш  борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Дилором Меҳмонованинг бу борада амалга ошириб келаётган ишлар кўлами кенг. Депутат раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг аҳволи юзасидан  белгиланган чора- тадбирлар ижроси юзасидан самарали назоратни йўлга қўйиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борилди. 

Мазкур ишчи гуруҳ  вилоятнинг Олтиариқ, Риштон туманлари  ва Қувасой шаҳрида бўлиб, кенг қамровли  жамоатчилик тадбирларини  ўтказди. 

Тадбирлар давомида ишчи гуруҳ томонидан  маҳаллалардаги «еттилик» вакилларига аҳоли, айниқса,  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини ошириш ҳамда  муаммоларини ўрганиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар  юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, ҳудудларда ҳамжиҳатлик билан юқори натижа ва даромадларни қўлга киритган  оилалар тажрибасини оммалаштириш юзасидан вазифалар ҳам  белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова,

 Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+