Депутат кўмаги билан томорқа ерларига сув борадиган бўлди

17.05.2020 20:05:16

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келиши мумкин бўлган озиқ-овқат тақчиллиги хатарини бартараф этиш аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланишига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Шундан келиб чиққан ҳолда Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Н.Кузенбаев тумандаги белгиланган ҳар бир оила хонадонларига бориб, томорқа ерларидан унумли фойданишига қаратилган тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Навбатдаги “Қизил қалъа” ОФЙ, аҳоли манзилидаги янгидан солинган уйлардаги томорқа ерларидан унумли фойдаланишга қаратилган шундай тарғибот учрашувида аҳоли томонидан ҳудудга сув келадиган ариқ йўқлиги ҳақидаги мурожаат депутатга билдирилган эди.

Депутат ташаббуси билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида оқава сув олиб бориш ишлари ҳашар йўли билан бошлаб юборилди. 1300 км. узинликда ариқ қазилиб натижада 16та хонадоннинг томорқа ерларига сув борадиган бўлди.

 Ж.Қаражанов, “Қизил қалъа ОФЙ раиси:  

- Депутатмиз ҳар доим мурожаатга масъулият билан ёндашиб келган, мана бугунги ташаббуси билан ушбу хонадонларнинг томорқа еридан қўшимча ҳосил олишига ва қўшимча даромадга эга бўлишига катта ҳиссасини қўшди.

Бундан ташқари, депутатимиз ташаббуси билан жорий йилнинг март ойида маҳаллага келиб турган 1,5 км. тоза ичимлик сув тармоғи қувурлари қайта таъмирланди ва янги 18та оила хонадонлари учун 370 метр тоза ичимлик сув тармоғи тортиб берилган эди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот  хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+