Депутат кўмагида ишсизлар иш билан таъминланди

21.02.2020 14:02:48

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилги парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида ҳукумат олдидаги энг муҳим вазифалар қаторида ишсизликни 7 фоизгача камайтириш, йилига камида 500 мингта янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини 2 баробарга  ошириш  янги  ҳукумат  олдидаги  энг муҳим вазифалар бўлишини айтиб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам давлатимизда бандликни таъминлашга энг муҳим масала сифатида қаралиб келинмоқда. Уни бартараф этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳар йили фармон ва қарорлар қабул килиниб, аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Бу, ўз навбатида, бугунги глобаллашув даврида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби хавф-хатарлар кўпайиб, айниқса ёшлар ҳаётида жиддий муаммолар келтириб чиқараётган бир паллада муҳим аҳамиятга эга.

Шундан келиб чиққан ҳолда “Адолат” СДП бандлик масаласига алоҳида аҳамият қаратиб келмоқда. Маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни фаол ҳаёт тарзига қайтариш, таълим олиш, касб ўрганишга жалб этиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Чоршанба кунги маҳаллалардаги уйма-уй ўрганишларда аҳоли орасида бандлик  масаласи  бўйича  тумандаги  “Тақир кўл” ОФЙ худудида истиқомат қилиб келаётган 3 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлаштириб беришини сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу ойнинг ўзида мурожаат юзасидан  Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати Светлана Калниязова  ўз депутатлик ваколатларидан фойдаланган ҳолда Нукус тумани Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат  қилиб, ўрта махсус диплом йўналиши бўйича Раъно Реймова ва Гульмира Алламуратовалар Нукус туманидаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасига тарбиячи ва Орынбай Аллабергенов ушбу боғчага ишчи этиб ишга қабул қилинишига амалий ёрдам кўрсатди.

Бундан ташқари, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида чоршанба кунги махаллалардаги учрашувларда  ишсиз ёшларга оилавий тадбиркорлик шунингдек, бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида батафсил тушунчалар ҳам бериб борилмоқда.

Алибек ТЎРЕХАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+