Депутат кўмагида муаммоларга ечим топилмоқда

11.03.2020 17:03:58

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи масъул ходимлари ва фаоллари партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Нукус шахридаги “Гузар” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларга ташриф буюриб, ушбу ҳудудаги аҳоли билан мулоқот ўрнатди.

Ҳамкорликда ўтказилган учрашувда фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди. Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш, чиқинди ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан Нукус шаҳри “Гузар” МФЙ ҳудудидаги  22-кичик туман 9 уйда яшвочи II гуруҳ ногирони 1979 йилда туғилган Шамуратова Райхан ўзига эркин харакатланиши учун кўл хассаси (прозращный) керак эканлигини айтиб, шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат бўйича Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови билан чиқди ва ижроси ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Нукус шаҳри “Гузар”  МФЙ ҳудудидаги “Светлана” бозорида чиқинди ташлайдиган махсус жойлар, воситалар йўқлиги сабабли бозорда одамлар томонидан душ келган жойларга ахлатлар ташлаётганлигини ўша ерга яқин жойлашган аҳоли томонидан билдирилди. Ўрганиш жараёнида вазият ҳақиқатдан ҳам шундай эканлиги кўзга ташланди ва депутат томонидан бозор админстрациясига мурожаат қилиниб, тўпланиб қолинган чиқиндилар шу жойнинг ўзида олиниб, чиқинди ташлайдиган воситалар қўйиладиган бўлди.

Инсон бор жойда муаммоларнинг бўлиши аниқ, бироқ ечими бор муаммоларнинг ижроси бўйича бефарқлиқ бу бир-биримизга бўлган ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+