Депутат маҳаллада учрашув ўтказди

20.03.2024 15:03:22

Шу кунларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўзлари сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказяпти, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Хусусан, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутати Бобомурод Шойимовнинг тумандаги “Инкобод” маҳалласидаги учрашувлари ҳам самарали кечди. Дастлаб, Президентимизнинг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Шундан сўнг сайловчиларнинг мурожаатлари тингланди. Учрашув давомида 15 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, симёғочлар ўрнатиш, электр симларни янгисига алмаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Бешта мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди. Маҳалла ҳудудидаги боғча ёшидаги болалар учун мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж борлиги айтилди.
Мулоқотлар чоғида маҳалла ҳудудидаги 10 км электр симлари таъмирталаб эканлиги таъкидланиб, уни алмаштириш бўйича ёрдам сўралди. Учрашувлардаги мурожаатлар ечими депутат назоратига олинди.
Учрашувда сўз олганлар Президентимизнинг “маҳалла еттилиги”ни ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бундан аҳоли миннатдор эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди. Мазкур қонун лойиҳасини маҳаллаларда тарғиб қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Нодира Бобоқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бойсун туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+