Депутат “Меҳрибонлик уйи”даги болажонларни табриклади

01.06.2020 09:06:11

1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати, ҳамкор ташкилотлар ва партия фаоллари Хўжайли туманидаги “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюришди.

Меҳрга интиқ болажонларнинг кўнгилларини кўтариш мақсадида депутат Ф.Палуанова уларга байрам совғаларини топширди.

Болажонлар шеър айтиш ва рақсга тушиш билан маҳоратларини намойиш этишди.

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+