Депутат Москванинг нуфузли университетида фахрий профессор унвонига эга бўлди

08.07.2022 12:07:50

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент давлат техника университети ректори профессор С.М.Турабджанов “Москва энергетика институти" Миллий тадқиқот университетининг “ФAХРИЙ ПРОФЕССОРИ” унвони билан тақдирландилар.

Барчамизга маълумки, Тошкент давлат техника университетининг хорижий олий таълим муассасалари билан, жумладан, "Москва энергетика институти” Миллий тадқиқот университети билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган бўлиб, қатор амалий ишлар бошланган.

“Москва энергетика институти” Миллий тадқиқот университетининг илмий кенгашини 2022 йил 1 июлдаги мажлисида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори проф.С.М.Турабджановга "Москва энергетика институти” Миллий тадқиқот университетининг "ФAХРИЙ ПРОФЕССОРИ” дипломини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тантанали маросимни “Москва энергетика институти” Миллий тадқиқот университетининг ректори Николай Рогалёв олиб борди. У Садритдин Махаматдиновичга университетнинг Устави ва урф-одатлари билан белгиланган ҳуқуқ, шараф ва имтиёзларини таъминлайдиган "Москва энергетика институти” Миллий тадқиқот университетининг “ФAХРИЙ ПРОФЕССОРИ” мантияси ва дипломини топширди.

Ушбу ютуқ олиб борилаётган ислоҳотларнинг дунё миқёсида тан олинишини англатади ҳамда университетлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро обрўсининг юксалишига хизмат қилади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент давлат техника университети ректори проф. С.М.Турабджановни “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши жамоаси номидан табриклаб, уларга соғлик-саломатлик тилаб қоламиз.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+