Депутат ўз сайловчилари билан учрашди

22.04.2024 13:04:08

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Фарғона вилоятининг Бағдод туманида ўз сайловчилар билан учрашди. Дастлаб, тумандаги «Қўштегирмон- 1» МФЙда жойлашган 40 сонли умумтаълим мактабида бўлиб, «Меҳрим сизга армуғон!» хайрия акциясида иштирок этди.
Тадбирда сўз олган депутат Гулбаҳор Саидғаниева мамлакатимиз конституциясининг мазмун-моҳияти, қабул қилинаётган янги қонунлар тарғиботи, уларни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги долзарб жиҳатларига эътибор қаратди.
Шунингдек, ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етиши учун яратилаётган чексиз имкониятларга ҳам тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Гулбаҳор Саидғаниева тумандаги «Қўштегирон-1» ҳамда «Қўштегирон-2» МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатлари билан танишди.

Мазкур маҳаллалар туман марказидан 16-18 километр олисда жойлашган бўлиб, аҳоли вакиллари марказга келишда йўловчи ташиш транспортининг тақчиллиги ва йўл ҳақининг қимматлигидан азият чекишар эди. Гулбаҳор Саидғаниева мулоқот давомида тумандаги аҳолига транспорт хизматларини кўрсатувчи «Соҳибтранс» МЧЖ масъуллари билан биргаликда муаммони тезкор ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, депутат тумандаги «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ҳокимлиги масъуллари, сектор раҳбарлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратилиши, туман инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарурий турмуш шароитларни яратиш, мамлакатимиз раҳбари таъбири билан айтганда «ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши»га кўмаклашиш ҳар бир раҳбарнинг зиммасига катта масъулият юклайди. Тумандаги «Матқулобод» маҳалласидаги 3 нафар эҳтиёжманд, якка ёлғиз оилалар хонадонларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева маҳалланинг «Юксак» кўчасида истиқомат қилувчи Татъяна Мишковская , Гулшаной ва Олима Фозиловалар билан суҳбатлашди ва уларнинг муаммоларини тинглаб, масъуллар иштирокида тегишли чора –тадбирлар белгиланди.

-Мен шу юртда ўзбек халқи билан бирга қўни-қўшни бўлиб яшаганимдан бахтлиман. Тақдир синовлари туфайли кексайган чоғимда якка-ёлғиз яшашга мажбурман. Мен каби ёлғиз қария- ларни қўллаб –қувватлаганликлари учун ўзбек халқига ва юртбошимга катта раҳмат, — дейди Татяна Николаевна. Маҳалла мени доим қўллаб –қувватлаб, озиқ -овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турарди. Мана энди нураб қолган уйимни ҳам замонавий қиёфага келтириш учун ҳаракат қилишяпти. Мен ҳам чиройли уйларда яшаш бахтига эга бўламан. Қувончим ичимга сиғмаяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева тумандаги «Саховат» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мурожаатларини ҳам ўрганди. Маҳалла ҳудудидан «Навбаҳор» МФЙ ҳудудига ўтиладиган «Қораёғ зовури» кўприги таги ўпирилиб тушиб, хавфли ҳолатга келиб қолгани эса аҳолининг ташвишга солаётган катта муаммолардан биридир. Маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда бу масаладаги мурожаат ўз жойида туман ҳокимлиги масъуллари ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан ўрганилди. Тобора нураб бораётган кўприкни қайта қуриш ёки мукаммал таъмирланмас экан, кўнгилсизликни юзага келтириши муқаррар.

Аҳоли мурожаати юзасидан тегиши тартибда ҳал этиш чора –тадбирлари белгиланмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+