Депутат ўз сайловчилари билан

24.04.2024 16:04:45

43-«Дўстлик» сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Дилмурод Исмоилов, жорий йилнинг 20 апрель куни Янги Наманган туманидаги «Чаманзор», «Гўзал», «Меҳнатобод» маҳаллалари фаоллари ҳамда 35-умумтаълим мактаби педагоглари билан учрашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг партия сайловолди дастурида илгари сурилган «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусига тўхталиб, мазкур масалага ҳукуматимиз алоҳида эътибор қаратаётганлиги, жиноятчилик, зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласи муҳим жараён сифатида тарғиб қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув ниҳоясида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар, кўтарилган масалалар депутат назоратига олинди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+